ҚР Президенти Давлат хизмати ишлари агентлиги раисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Президент Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Дархан Жазиқбаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

Давлат раҳбарига Агентлик томонидан ўтган йили амалга оширилган ишлар ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот, келгуси давр режаси ҳақида маълумот берилди.

Президентга давлат хизматига кириш жараёнида ортиқча тўсиқларни бартараф этиш, ундан чиқиш тартибини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Дархан Жазиқбаевнинг сўзларига кўра, давлат хизматига танлаш ва қабул қилиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида «Электрон хизмат» тизими модернизация қилинган ва унинг асосида жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб синов тариқасида янги танлов тизими ишга туширилади.

Агентлик раиси давлат органларининг бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган фаолияти таҳлили натижалари тўғрисида ҳам ахборот берди. Дархан Жазиқбаев Агентликни тўлақонли кадрлар институтига айлантириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларга алоҳида тўхталди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаевга давлат аппаратида соҳа кадрларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда Президент ёшлар резервига навбатдаги саралаш бўйича тайёргарлик ишлари бошлангани ҳақида маълумот берилди. Ҳудудий ёшлар кадрлар захирасини яратиш ҳам режалаштирилган.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев давлат аппаратининг хизмат кўрсатиш моделини шакллантириш ва давлат хизматини янада такомиллаштириш ишларини тизимли равишда давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар