ҚР Президенти Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмеронни қабул қилди

кемерон
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британия Ташқи сиёсат вазирига ҳурмат бажо келтирар экан, унинг Қозоғистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлаш нуқтаи назаридан аҳамиятли эканини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

“Муҳим стратегик ҳамкоримиз – Буюк Британия билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Бугун Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, мазкур кенг қамровли ҳужжат кўп қиррали муносабатларимизни кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади”, – деди Президент.

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни, жумладан, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, молия, инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳият мавжудлигига эътибор қаратди.

Ўз навбатида Дэвид Кэмерон Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Буюк Британия Бош вазири сифатида Қозоғистонга қилган илк ташрифини мамнуният билан эслади.

қабылдау
Фото: Ақорда

“Икки давлат ўртасида стратегик мулоқотни бошлаш учун 11 йил аввал келганман. Бугун Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладик. Биз энергетика, таълим, бизнес ва маданият соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ниятидамиз”, – деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири.

Суҳбат чоғида маданий-гуманитар алоқаларни, айниқса, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Дэвид Кэмерон минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Сўнгги хабарлар