ҚР Президенти бир қатор қонунларни имзолади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Шунингдек, Давлат раҳбари «2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш бўйича баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Қонунлар матни матбуотда эълон қилинади.


Сўнгги хабарлар
telegram