18:37, 17 Март 2020 | GMT +6
ҚР Президенти: айрим корхоналар ходимлари масофадан туриб ишлаши лозим
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазият пайтида айрим корхоналар ходимлари масофадан туриб ишлаши лозим. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тwitter саҳифасида маълум қилди.
«Фавқулодда вазият шароитида, жамият ҳаётини таъминлайдиган, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва айрим ОАВдан ташқари, давлат, квазидавлат сектор ходимларининг 70 фоизи масофадан туриб ишлаш режимига кўчирилиши керак. Хусусий корхоналарга ҳам шундай чора-тадбирларни қабул қилиш тавсия этилади», - деб ёзди Президент.