ҚР Президенти агломерацияларни ривожлантириш тўғрисидаги қонунларни имзолади

ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари агломерацияларни ривожлантиришга доир иккита ҳужжатни тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

«Давлат раҳбари «Агломерацияларни ривожлантириш тўғрисида»ги қонунни, «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига агломерацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларни имзолади», - дейилади сайтнинг ҳуқуқий актлар бўлимида.

Қонунларнинг матнлари матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар