ҚР Мудофаа вазирлигида ҳарбий соҳани ислоҳ қилиш масаласи муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мудофаа вазирлигида Мудофаа вазири генерал-лейтенант Руслан Жақсилиқов раислигида фахрийлар ташкилотлари вакиллари иштирокида анжуман бўлиб ўтди, деб хабар берди ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг армияни янада ривожлантириш бўйича топшириқларини амалга ошириш анжуманнинг асосий мавзуси бўлди.

Генерал-лейтенант Руслан Жақсилиқовнинг айтишича, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатлар Махсус операция кучлари, қуруқликдаги қўшинлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳудудий мудофаа тизимини ривожлантиришга қаратилган.


Қўшинларнинг ҳаракатчанлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, жанговар тайёргарлик тизимини, ҳарбий бошқарув, таълим ва кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, ўқ-дориларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари, шунингдек, муддатли ҳарбий хизмат нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

– Қуролли Кучларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари Миллий хавфсизлик стратегияси ҳамда 2030 йилгача армияни қуриш ва ривожлантириш концепциясига киритилган. Олий Бош Қўмондон Қуролли Кучларни такомиллаштириш, жанговар салоҳиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди, – деди вазир. – Хизматни ислоҳ қилиш бўйича мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши уларнинг жанговар шайлигини қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантиришни таъминлайди.

Ҳарбий бошқарма бошлиғи фахрийлар ташкилотлари, фахрийларнинг бой касбий тажрибаси армияни модернизация қилишда катта ёрдам беришига ишонч билдирди.

«Қуролли Кучлар фахрийлари» Республика жамоат бирлашмаси марказий кенгаши раисининг ўринбосари, истеъфодаги генерал-маёр Марат Нуғиманов фахрийлар ташкилотлари салоҳиятидан фойдаланиш кадрлар тайёрлаш, моддий-техник таъминот ва Қозоғистон халқига садоқатни оширишда муваффақиятлар таъминлашини таъкидлади.


Фахрийларнинг ёш авлод билан ишлаши муҳим. Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан муддатли ҳарбий хизмат нуфузини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Айни пайтда кенг кўламли ҳарбий-ватанпарварлик ишлари олиб борилмоқда.

Фахрийлар ташкилотларига катта хизмат ва жанговар тажрибага эга, Қозоғистон армиясини ривожлантиришга ёрдам беришга тайёр минглаб фаол фуқаролар киради.


Сўнгги хабарлар
telegram