ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди

ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбарияти Марракешда (Марокаш Қироллиги) Жаҳон банкининг Бош иқтисодчиси ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича катта вице-президенти Индермит Гилл билан учрашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Иқтисодиёт
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда фискал сиёсат, солиқ, ижтимоий соҳа ва тарифлар билан боғлиқ мавзуларни кўтардилар.

Қозоғистондан Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Қозоғистонда хусусий сектор ўсиш учун катта имкониятларга эга эканлигини, фискал муаммоларни ҳал қилиш учун фискал ва пул-кредит сиёсатининг яқин ўзаро ҳамкорлиги зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Марракеш шаҳрида Жаҳон банки ва ХВФнинг йиллик кузги йиғилишлари доирасида А.Қуантиров Жаҳон банки гуруҳи вице-президенти, ғазначи ва пенсия молиялаштириш маъмури Хорхе Фамилиар билан учрашди.

Томонлар лойиҳаларни миллий валюта – тенгеда молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди. Вазир Қозоғистон Республикаси ўзаро манфаатли ҳамкорликни, жумладан, яшил иқтисодиёт ва гендер тенглиги каби соҳаларда янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади. Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Жаҳон банки гуруҳининг техник ва эксперт ёрдами муҳимлигини қайд этди.

Бундан ташқари, инвестиция муҳитини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, яшил энергия ва давлат-хусусий шериклик, шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини (Ўрта йўлак) ривожлантириш каби соҳаларда.

Сўнгги хабарлар