12:30, 26 Октябрь 2021 | GMT +5
ҚР МХК раиси: Миллий хавфсизлик ходимлари ҳақида китоб чиқади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов таҳрири остида «Мамлакат махсус хизматлари хроникаси. Одамлар, воқеалар, фактлар ҳақидаги ҳикоялар «, «Давлат чегараси« китоблари нашрга тайёрланди. Бу ҳақда Kazinform Қўмита матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Китобларда мамлакат миллий хавфсизлиги ва сарҳадларини қўриқлашга муносиб ҳисса қўшган тезкор ходимлар ва чегарачилар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Нашрлар ҳозирча ошкор этилиши мумкин бўлган фактлар билан чекланган. У ҳақиқий одамлар, воқеалар ва фактларга асосланган бўлиб, улар иштирокчиларнинг ҳис-туйғуларини тўғридан-тўғри етказадиган қатъий ҳужжатли услубда тақдим этилган.