ҚР Мажилисида Қозоғистон ва БAAнинг устувор йўналишларига оид лойиҳалар бўйича ҳужжат муҳокама қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилисида «Қозоғистон Ҳукумати ва БAA Ҳукуматининг устувор йўналишларига оид лойиҳаларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларациясини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Палатанинг бугунги ялпи мажлисида Парламентнинг Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси раиси, депутат Aльберт Рау мазкур ҳужжат энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этишга қаратилганини таъкидлади.

«Қўмита ушбу қонун лойиҳаси бўйича хулоса чиқаришга тайёр», — деди Aльберт Рау.

Электр энергетикаси бўйича сармоявий ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган Бирлашган Aраб Aмирликлари билан ҳукуматлараро келишув Қозоғистон учун катта афзалликларга эга еканлиги таъкидланди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар