18:39, 03 Июнь 2024 | GMT +5
ҚР Мажилиси раиси ТуркПА йиғилишида қатнашади
ASTANA. Кazinform – 2024 йил 6 июнь куни Боку (Озарбайжон) шаҳрида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг (ТуркПА) “Турк дунёси учун яшил уфқлар: яшил кун тартибига эришишда парламентларнинг роли” мавзусидаги 13-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

“Тадбирда Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов бошчилигидаги Парламент делегацияси иштирок этади”, — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирликдаги ҳафталик матбуот анжуманида.
Йиғилиш якунларига кўра, ТуркПАнинг Боку декларацияси ва бошқа қатор ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларини қабул қилиш режалаштирилган.