ҚР Мажилиси депутатлари тошқиндан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Мажилис депутатлари мактаб ичидаги вақтинчалик эвакуация пунктида фуқароларни қабул қилди.
«Биз пойтахтдан Ақтўбе вилоятидаги вазиятни кўриш ва жабрланганлар билан учрашиш учун келдик. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан доимий алоқадамиз. Жабрланган оилаларга тегишли ёрдам кўрсатилади. Бу ҳолат Мажилис депутатлари томонидан қаттиқ назорат қилинади», — деди А.Бердалин.
Шунингдек, депутатлар озиқ-овқат, болалар овқати, кийим-кечак ва дори-дармон каби зарурий буюмларни юк машинасида ўз номидан инсонпарварлик ёрдами сифатида етказиб беришди. Вазият муносабати билан халқни хотиржамликка чақириб, Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда тегишли чоралар кўрилишини айтди.
Депутатлар Ақтўбе, Сазди ва Қарғали сув омборларида бўлиб, сув тошқини зарар етказган объектларни кўздан кечирди, тиклаш ва олдини олиш масалаларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини пайтида Ақтўбе вилоятида 119 та уй сув остида қолган. Уларнинг 41 таси турар жой, 78 таси ёзги уйлардир. 300 дан ортиқ одам қутқарилиб, эвакуация қилинди.
Муаллиф: Асхат Райқул