ҚР Мажилиси депутатлари Қизилўрда вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мажилис депутатлари ҳудудларга ташрифи давомида Қизилўрда вилоятида бўлди, деб хабар беради Кazinform ҚР Парламенти Мажилиси матбуот хизматига таяниб.

Мажилис раиси ўринбосари Балаим Кесебаева Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов билан биргаликда Жанақорған туманидаги Келинтўбе магистрал каналида олиб борилаётган тозалаш ишларини кўриб, ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан учрашди.

Ташриф чоғида Шиели магистрал каналидан насос станцияси орқали Қамистиқақ каналига қўшимча сув етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Депутатлар вилоятдаги фермер хўжаликлари эгалари билан ҳам учрашди.

Учрашувда тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, экиш мавсумига тайёргарлик кўриш, сувни тежаш, сувни кўп талаб қилувчи экинларни қисқартириш, қишлоқ хўжалигига субсидиялар ажратиш масалалари кўтарилди.

Сўнгги хабарлар
telegram