ҚР Марказий сайлов комиссияси раиси ўзбекистонлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Президент сайлови арафасида Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (Қозоғистон Республикаси МСК) раиси Нурлан Абдиров Ўзбекистон ва Озарбайжон Марказий сайлов комиссиялари раислари Зийниддин Низамхўжаев ва Мазаҳир Панахов билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистон Республикаси МСК сайти маълумотига кўра, учрашувда Нурлан Абдиров икки мамлакат МСК раисларини сайлов кампаниясининг асосий босқичлари хусусиятлари, президентликка номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш натижалари, сайловолди ташвиқотининг бориши, сайловчилар ва сайлов участкалари сони, Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш натижалари билан таништирди.

Йиғилиш якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Сўнгги хабарлар