ҚР Инқирозга қарши тезкор штаби навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штаб агросаноат комплекси масалаларини кўриб чиқди, деб хабар беради Кazinform.

24 март куни Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Инқирозга қарши чоралар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида тезкор штаб аъзолари Қозоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси соҳасида бир қатор долзарб ва тизимли масалаларни муҳокама қилдилар, хусусан:

- баҳорги экиш ишларига қўшимча маблағ ажратиш;

- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган товар-моддий бойликлар билан таъминлаш логистикасининг асосий муаммолари.


Йиғилишда жорий ташқи сиёсий вазият, дунё мамлакатлари шунингдек, Қозоғистонда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, техника, уруғлик, генетик материал, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.


Бош вазир А. Смаилов топшириғига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда минерал ўғитлар таннархини пасайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Мисол учун, 16 мартдан бери аммиакли селитранинг нархи бир тонна учун 200 минг тенгедан 160 минг тенгега тушди.



Сўнгги хабарлар
telegram