ҚР Индустрия вазири импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотларнинг 3 та позициясини айтиб ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда импорт ўрнини босишга тайёр маҳсулотлар мавжуд. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришнинг бугунги имкониятлари ва истиқболлари таҳлили ўтказилди. Таҳлил давомида бозорда импорт ўрнини тайёр маҳсулотлар билан тўлдириш ва экспорт салоҳиятини ошириш истиқболларига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, хомашёнинг мавжудлиги, атроф-муҳитни тартибга солиш, кадрлар малакаси ва инфратузилма каби жиҳатлар ҳисобга олинди. Импортга қарамлик даражасини минималлаштириш борасида самарали ишлаган бошқа мамлакатлар тажрибасини инобатга олдик. Биз уларнинг мамлакатдаги асосий дастурлари ва қиймат стратегияларини ўрганиб чиқдик», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, шундай қилиб, товар позициялари бўйича 3 та гуруҳ аниқланган.

«Биринчи гуруҳ – импорт ўрнини босишга тайёр товарлар. Айни пайтда мамлакатимизда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб чиқарувчилар фақат хомашё, молия, зарур мутахассислар ва узоқ муддатли шартномалар билан таъминлаш устида ишлашлари керак. Иккинчи гуруҳга импорт ўрнини босишга ўртача тайёрлик даражасидаги товарлар киради. Етарли малака мавжуд ва инвесторлар зарур ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр. Лойиҳаларнинг самарали амалга оширилишини қўллаб-қувватлаймиз. Учинчи гуруҳ импорт ўрнини босишга тайёр бўлмаган товарлардир. Асосан, бу юқори технологияли товарлар. Келажакни назарда тутган ҳолда уларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратиш керак», - деди Қайирбек Ўскенбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар