ҚР ИИВ: 400дан ортиқ фуқародан 700дан ортиқ ноқонуний қурол мусодара қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ноқонуний қурол сақлаш ҳолати бўйича сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Операция давомида ноқонуний қурол сақлаш ва олиб юриш ҳолатлари бўйича 451 нафар шахс қўлга олинди. Улардан 774 дона ўқотар қурол ва 7 минг 737 дона махсус техника ва ўқ-дорилар мусодара қилинди. Масалан, Алматида 1982 йилда туғилган, «Toyota Land Cruiser Prado» автомобили эгаси қўлга олинди. Автомобил салонидан «МР-79-9ТМ» русумли травматик тўппонча топилиб, олиб қўйилди», — деди ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси бошлиғи ўринбосари Даурен Қозибақов онлайн брифингда.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар