ҚР Ҳукуматида инвестиция штабининг янги форматдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

ҚР Ҳукуматида инвестиция штабининг янги форматдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: primeminister.kz

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигида Ҳукуматда инвеститция штабининг янги форматдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг декабрь ойи бошида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенгашга (инвестиция штабига) алоҳида ваколатлар берувчи Фармонни имзолаган эди.

Йиғилишни очар экан, Роман Скляр инвестиция штаби аъзолари олдига қўйилган асосий вазифа – инвестиция лойиҳаларини тезкорлик билан амалга ошириш ва умумий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш эканлигини таъкидлади.

“Инвестиция штабининг асосий вазифаларидан бири барча даражадаги инвестиция лойиҳалари муаммоларини ҳал этишдан иборат. Бунинг учун бизда барча зарур воситалар ва ваколатлар мавжуд”, — деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Бундан ташқари, Р. Скляр амалга оширилаётган ишлар натижалари учун марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти оширилганини таъкидлади.

Йиғилиш якунларига кўра, Роман Скляр давлат органлари ва ташкилотларига инвесторларнинг барча муаммоларини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича қатор зарур топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram