10:54, 05 Сентябрь 2023 | GMT +5
ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири тайинланди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарининг Фармони билан Ерлан Нуралули Нисанбаев Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
Ерлан Нисанбаев 1961 йилда Алмати вилоятида туғилган.
Қозоғистон Меҳнат Қизил Байроғи орденли қишлоқ хўжалиги институти, Абай номидаги Қозоғистон Миллий педагогика университетини тамомлаган.
У ўз фаолиятини 1983 йилда бошлаган.
Турли йилларда тижорат соҳасида ва давлат тузилмаларида ишлаган.
2014-2019 йилларда - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари.
2019-2021 йилларда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.