ҚР Давлат маслаҳатчиси: Президент йўналиши Қозоғистонни тубдан модернизация қилишга қаратилган

ҚР Давлат маслаҳатчиси: Президентлик курси Қозоғистонни тубдан модернизация қилишга қаратилган
Фото: скриншот

Франциянинг халқаро геосиёсатга бағишланган «L`Essentiel des relations internationales» нашри ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қариннинг “Қозоғистоннинг ижодий кун тартиби” номли мақоласини чоп этди, деб хабар беради Kazinform.

Ерлан Қарин ўз мақоласида Қозоғистоннинг ўтган йилдаги ривожланишининг айрим натижаларини сарҳисоб қилади.

Хусусан, Давлат маслаҳатчиси таъкидлади:

– Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонни тубдан модернизация қилишга қаратилган йўналишни изчил давом эттирмоқда. 2023 йил ҳам бундан мустасно эмас ва Қозоғистон учунзарур ислоҳотлар билан ўтмоқда. Сиёсат ва иқтисоддаги президентлик ислоҳотларининг мантиқи уларнинг синхронлигидадир. Ҳар бир ислоҳот ва янги ташаббус бир-бирини тўлдиради ва тизимли характерга эга. Умуман олганда, Президент дастурининг барча йўналишлари – сиёсат, иқтисодиёт ва мафкура – барчаси биргаликда мамлакатни модернизация қилишнинг ягона дастурини ташкил этади. Ислоҳотлар жараёнининг муҳим хусусияти бу ислоҳотлар курсини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашдир. Бунга "эшитадиган давлат" тушунчаси ёрдам беради. Қасим-Жомарт Тоқаев буни 2019 йилда, президентлик фаолиятининг бошида шакллантирган эди. Мамлакат тараққиётининг барча муҳим масалалари бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, асосли, умумлаштирилган қарорлар қабул қилиш асосий тамойил ҳисобланади. Бу давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги моделини – мулоқот ва консенсус орқали шакллантирди.

Сўнгги хабарлар