ҚР Давлат маслаҳатчиси Мажилисдаги 6 та партия фракциялари раҳбарлари билан учрашди

Йиғилишда «Amanat» партияси фракцияси раҳбари Елнур Бейсенбаев, «Ауыл» ХДВП фракцияси раҳбари Анас Баққожаев, «Respublica» партияси фракцияси раҳбари Айдарбек Қожаназаров, «Ақ Жол» ҚДП фракцияси раҳбари Азат Перуашев, ҚХП фракцияси раҳбари Магеррам Магеррамов, УСДП фракцияси раҳбари Асхат Рақимжанов иштирок этди.
Йиғилишда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Туркистонда ўтказилган Миллий қурултойда кўтарилган ташаббус ва топшириқларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Давлат маслаҳатчиси Президентнинг янги ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш учун қонунчилик билан таъминлаш зарурлигини, умуман, бу борада депутатлик корпуси фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Парламентдаги фракциялар раҳбарлари янги миллий йўналиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.