ҚР Бош вазири вилоят ҳокимларига қишлоқда тиббиёт муассасалари қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди
ASTANA. Kazinform – Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Олжас Бектенов бир қанча вилоятлар ҳокимларига қишлоқларда тиббиёт муассасалари қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берди.

“Қишлоқ тиббиётига янги тиббиёт муассасалари, малакали мутахассислар керак. Бинобарин, қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш миллий лойиҳасини сифатли амалга ошириш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир. Биз февраль ойида миллий лойиҳанинг амалга оширилишини кўриб чиқдик. Ўшанда тасдиқланган жадвалдан бироз орқада қолиш кузатилган эди. Шунга кўра топшириқлар берилди. Бугун кўриб турганимиздек, кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Барча лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ давлат экспертизаси хулосаси билан таъминланган. Пудратчи ташкилотлар аниқланиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда”, - деди у.
Унинг таъкидлашича, Ҳукумат миллий лойиҳани амалга ошириш учун 60,3 миллиард тенге ажратган.
“Ҳудудларга 21 миллиард тенгедан ортиқ маблағ келиб тушди. Ҳозирда қолган объектларни молиялаштириш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Маъмуриятлар барча объектларни ўз вақтида ва сифатли қуриш учун кундалик назоратни кучайтириши керак. Бунга Қарағанди, Ақтўбе, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Жетису вилоятлари ҳокимларининг эътиборини қаратмоқчиман. Шуни таъкидлаш керакки, қурилиш мавсуми, айниқса шимолий ҳудудларда тез тугаши керак. Барча объектлар белгиланган муддатда фойдаланишга топширилиши керак. Шу билан бирга, қурилиш ишлари меъёрий талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш зарур”, — деди Ҳукумат раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай