ҚР Бош вазири Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш юзасидан йиғилишлар ўтказди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ташқи ишлар, Ички ишлар, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирликлари раҳбарияти билан Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш юзасидан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Вазирлар Кабинети раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирлар инвестициялар оқимини рағбатлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий давлатлар билан инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бўйича шартномалар тузиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнида маъмурий-ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этишга қаратилган. Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикаси Президентининг янги ислоҳотларини хорижда ахборот билан таъминлайди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган чора-тадбирларда ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини ошириш, ички ишлар органларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини тиклаш, жойлардаги ички ишлар органларини жиҳозлаш, модулли стационар постлар ва полиция таянч пунктларини барпо этиш мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини самарали бажаришга хизмат қилиши масалалари мавжуд.


Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги саноатлаштириш, жумладан, импорт ўрнини босиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш, уй-жой қурилишида ҳиссадорлик механизмларининг шаффофлигини таъминлаш, йўл хўжалигини сондан сифатга йўналтирган ҳолда ислоҳ қилиш, йирик корхоналар атрофида ишлаб чиқариш саноатида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва ҳоказо бўйича чора-тадбирларни таклиф этди.


Сўнгги хабарлар