ҚР Бош вазири Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш юзасидан йиғилишлар ўтказди
Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирлар нохомашё экспортини, ички савдони қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишини фаол равишда чеклашга қаратилган.
Таълим ва фан вазирлиги томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларида сифатли хизмат кўрсатишга қўйиладиган талабларни кучайтириш, харажатлар самарадорлигини ошириш, энг яхши педагог кадрларни ҳудудларга жалб этиш, хавфсиз шароитлар яратиш, алоҳида эҳтиёжли болалар учун коррекциявий қўллаб-қувватлаш ва қўшимча таълим олиш имкониятини яратишни ўз ичига олади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданият ходимларининг ижтимоий таъминотини кучайтириш, спорт секциялари, спорт инструкторлари сонини кўпайтириш, ҳаваскорлар тўгараклари тармоғини кенгайтириш, спорт иншоотлари қуриш ва спорт тадбирларини ўтказиш, ижтимоий-маиший шароитларни яхшилаш орқали оммавий спортни, айниқса, болаларни ривожлантиришга хизмат қилиш, спортчилар ва мураббийлар мақомида спортни ривожлантириш бўйича таклифлар киритилди. Туризм соҳасида 192 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги томонидан ёшларнинг таълим олиши ва иш билан таъминланиши имкониятларини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий воситаларидан фойдаланиш, фуқаролик жамиятини янги ижтимоий қоидани шакллантиришга жалб этиш, ёшларнинг меҳнат шартномасини тузишга жалб этиш, ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларга жалб этиш, давлат органлари халқ ва бизнес талабини ҳисобга олиб, аһамиятли маълумотларни тақдим этиши тавсия қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, биринчи навбатда, қишлоқларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда – қишлоқ жойларда 80 та тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилиши, кўчма тиббиёт мажмуалари орқали 3 миллиондан ортиқ маслаҳат ва диагностика хизматлари кўрсатилиши режалаштирилган. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларида 70 гериатрия хонаси очиш ҳисобига кексаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш чоралари кўрилади. Экстракорпораль уруғлантириш учун 7000 квота ажратилади ва «Аңсаған Сәби» дастури амалга оширилади. 8 та болалар реабилитация марказлари ва 2 та эрта диагностика марказини очиш режалаштирилган.
Меҳнат вояа аҳолини ижтимоий ҳим қилиш вазирлиги 2022 йилда 700 мингдан ортиқ кишини фаол иш билан таъминлаш чораларини кўришни режалаштирмоқда. 5 миллионга яқин аҳоли давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари билан таъминланган. Жорий йилда аҳолининг жойлашуви бўйича ҳудудлараро тафовутларни камайтиришга қаратилган миграция сиёсатининг янги концепцияси ва Ижтимоий кодекси ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Энергетика вазирлиги зиммасига электр энергиясини тақсимловчи корхоналар нархларини сақлаш, ички бозорнинг нефть маҳсулотлари, электр энергияси, суюлтирилган ва товар газига бўлган эҳтиёжини қондириш, мамлакат ёқилғи-энергетика тармоғининг турли тармоқларига инвестицияларни жалб этиш ва ҳ.к. бўйича таклиф қилинган чора-тадбирлар амалга ошириш тавсия этилди.
Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги томонидан 2022 йил учун таклиф этилган чора-тадбирлар қаторига IТ-таълимдан фойдаланиш имкониятларини ошириш, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 5G мобил стандартларини жорий этиш ҳамда ногеостационар сунъий йўлдош пакетлари орқали чекка қишлоқларга интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш киради.
«Дастурнинг барча жиҳатлари амалий бўлиши ва аҳоли турмуш сифатини чинакам яхшилашга қаратилган бўлиши керак. Мамлакат аҳолиси ижобий ўзгаришларни ҳис қилиши учун самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур», - деди Бош вазир.