ҚР Бош вазири ўринбосари ўқув материалларини электрон форматга ўтказиш бўйича қатор топшириқлар берди

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати расмий сайтига таяниб хабар беради.
Кенгашда Таълим-маориф, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат, Адлия вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, «Назарбоев интеллектуал мактаблари», И. Олтинсарин номидаги Миллий таълим академияси, «Талдау» АЖ, мактаб дарсликларини ишлаб чиқарувчи етакчи нашриётлар ва IТ-компаниялар вакиллари иштирок этди.
Таълим-маориф вазири ўринбосари А. Илёсов мактабларни электрон дарсликлар билан таъминлаш ҳолати ва бу соҳани янада ривожлантириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди. Нашриёт ва IТ-компаниялар вакиллари электрон дарсликлар ва таълим платформалари соҳасидаги ўзларининг сўнгги ишланмаларини тақдим этдилар.
Кенгаш иштирокчилари электрон ресурслар имкониятлари ва улардан таълим жараёнини такомиллаштиришда фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, ўқитувчиларга электрон ресурсларни танлаш ҳуқуқини бериш кераклиги айтилди.
Кенгашни якунлар экан, Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири мактабларни электрон дарсликлар ва рақамли таълим ресурслари билан таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш, ўқув материалларини рақамли форматга ўтказиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича қатор топшириқлар берди.