21:55, 22 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Бош вазири расмий ташриф билан Грузияга борди
ТBILISI. Кazinform – Тбилиси аэропортида Бош вазирни Грузия Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Леван Давиташвили ва Қозоғистоннинг Грузиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Малик Мирзалин кутиб олди, дея хабар беради Каzinform.
Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Грузия пойтахтида Алихан Смаилов мамлакат Бош вазири Ираклий Гарибошвили билан музокаралар ўтказади.
Унда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Музокаралар якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.