ҚР Бош вазири МО давлатлари ҳукумат раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати шаҳрида БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Марказий Осиё саммити доирасида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов минтақа давлатлари ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва транзит-транспорт соҳасида ҳамкорлик, шунингдек, сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

2021 йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ўсиб, 4,3 миллиард долларни ташкил этди, жорий йилнинг 4 ойида товар айирбошлаш ҳажми 24,5 фоизга ўсиб, 1,4 миллиард долларни ташкил этди.



«Икки давлат раҳбарлари томонидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган вазифани амалга ошириш комплекс ёндашувни талаб қилади. Бунинг учун Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти етарли. Ўйлайманки, бундай мунтазам учрашувлар Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга кўтаришга ёрдам беради»

, — деди Алихан Смаилов.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров билан учрашувда икки томонлама савдо ва сармоявий ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги ва сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Қирғизистон минтақадаги асосий сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлардан биридир. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барча соҳаларда муваффақиятли ривожланиб бормоқда»

, – деди Алихан Смаилов.



Мулоқот чоғида ўзаро савдода белгиланган мақсадларга эришиш учун ижобий динамикани сақлаб қолиш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода билан учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, агробизнес соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, саноат ва сув соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов Қозоғистон Тожикистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.



«Икки давлат ҳукуматлари ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажармоқда. Қўшма чора-тадбирлар туфайли 2021 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этади. Энди бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Ишончим комилки, бунинг учун бизда зарур ресурслар мавжуд»

, — деди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар