09:14, 10 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Бош вазири МДҲ ва ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов МДҲ ва ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҳукуматнинг Telegram-каналига таяниб.
Алихан Смаилов Сочида ўтказилган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилишлари ва бошқа ишбилармонлик тадбирлари уюшқоқлик билан ўтганини таъкидлади.
Шунингдек, у интеграция бирлашмалари доирасида илгари сурилган барча вазифалар муваффақиятли амалга оширилиши ва Сочида қабул қилинган қарорлар янги икки томонлама самарали лойиҳаларга айланишига ишонч билдирди.