ҚР Бош вазири қурилиш материаллари нархини пасайтириш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида қурилиш материаллари соҳасида масъул идоралар ва ҳокимликларга топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазири қурилиш материаллари нархини пасайтириш бўйича топшириқ берди

«Индустрия вазирлиги «Самруқ-Қазна» жамғармаси, «Байтерек» холдинги, «Атамекен» тадбиркорлар палатаси ва ҳокимлар билан биргаликда 2025 йилгача қурилиш индустрияси лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиши керак», — деди А. Мамин.

Шунингдек, Индустрия вазирлигига «Байтерек» холдинги билан биргаликда бозорда воситачилар ишига йўл қўймаслик ва қурилиш материаллари таннархини пасайтириш мақсадида 2022 йил 1 мартга қадар «Маркетплейс» онлайн платформасини ишга тушириш топширилди.

«Индустрия вазирлиги Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши ва қурилиш материаллари нархининг асоссиз оширилганлиги фактлари устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини таъминласин», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов