ҚР Бош вазири қатор учрашувлар ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ва Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Арики билан учрашди.

Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат расмий сайти га таяниб хабар бермоқда.

С. Чакрабарти Қозоғистон Ҳукуматининг 2022 йилга мўлжалланган ҳаракат режасини муҳокама қилиб, таклиф этилаётган ислоҳотлар Қозоғистоннинг янги иқтисодий сиёсатининг асоси эканлигини таъкидлади.

Ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар «Йўл харитаси»нинг 3 та асосий йўналиши – иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ва дастурларини такомиллаштириш, давлат бошқаруви, коммуникациялар ва брендинг бўйича амалга оширилади. Шунингдек, 2025 йилгача ҳудудий ривожланиш режасини ишлаб чиқиш, у ҳудудий ривожланишнинг учта тамойилини ўз ичига олган масалаларга ҳам тўхталди.

«Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан қамраб олишни кучайтириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурлари жорий этилади. Ҳукумат ишлаб чиқариш саноатида экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни молиялаштиришнинг самарали механизмини ишлаб чиқади», — деди Алихан Смаилов.

Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад Ал-Арики билан учрашувда икки томонлама келишувларни амалга ошириш ва сармоя жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

2021 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 709 миллион долларни ташкил этди. 2020 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 474,4 миллион долларни ташкил қилди.

«Биз Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритишни кўпайтириш орқали БАА билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш ниятидамиз. «Astana» халқаро молия маркази БААнинг йирик молия институтлари, жумладан, «Аbu Dhabi Global Мarket» молиявий маркази билан фаол ҳамкорликни давом эттираётгани биз учун жуда муҳим», — деди музокаралар чоғида А. Смаилов.

Якунда томонлар амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашиб, кун тартибидаги масалаларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Сўнгги хабарлар
telegram