ҚР Бош вазири Инвестицон муҳитни яхшилаш бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди

Бектенов
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

AQTÖBE. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов раислигида Инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, рақобатни ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашнинг халқаро стандартларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Қозоғистон Ҳукумати мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш бўйича тизимли иш олиб бормоқда. Ҳозирда янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилмоқда. Унинг доирасида бошқарувнинг сервис модели жорий этилади. Шундай қилиб, солиқ тўловчига рўйхатдан ўтишдан бошлаб рўйхатдан чиқаришгача фискал ёрдам кўрсатилади. Натижада, мамлакатда солиқ ҳисоботлари 30 фоизга, солиқ тўловлари сони эса 20 фоизга қисқариши режалаштирилган. Шу билан бирга, бизнес учун самарали рағбатлантириш сақланиб қолади.

ҚР Бош вазири Инвестицон муҳитни яхшилаш бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

Қозоғистонда 2026 йилгача рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш концепцияси амалга оширилмоқда. Унга кўра, 2025 йилга бориб иқтисодиётдаги давлат улушини 14 фоизга камайтириш кўзда тутилган.Шу билан бирга, коррупция хавфига қарши курашиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Қозоғистондаги Америка савдо палатаси ижрочи директори Дорис Брэдбери , Канаданинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алан Хамсон, Европа Иттифоқи элчиси Кестутис Янкаускас, ИҲТТ коррупцияга қарши тармоғи директори Ольга Савран, шунингдек, видеоконференцалоқа йиғилишида хорижий инвестор-компаниялар ва давлат органлари раҳбарлари сўзга чиқди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ҳукумат раҳбари қайд этилган барча таклифларни ўрганиш бўйича топшириқ берди. Қозоғистонда иқтисодиётни сифат жиҳатидан модернизация қилиш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда қулай сармоявий муҳит муҳим ўрин тутади. Ҳалол рақобатни кучайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва монополиядан чиқариш масалалари алоҳида назоратга олинган.

“Давлат раҳбари мамлакатимизнинг сармоявий муҳитини яхшилаш зарурлигига доимо алоҳида эътибор қаратади. Ҳукумат мамлакатимизга ҳалол ва очиқ бизнес билан шуғулланиш учун келган барча учун ишончли сармоявий шерик бўлишга тайёр. Биз ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллийлаштиришни ошириш, мамлакатимиз учун муҳим бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ниятидамиз”, — деди Бош вазир Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар