ҚР Бош вазири аэропортларда маймун чечаги билан боғлиқ мониторинг фаолиятини кучайтиришни буюрди

Алматы әуежайы
Фото: Александр Павский/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ержан Нурлибаев мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни тушунтириб берди.

“2022 йил май ойидан бошлаб, маймун чечагининг оммавий тарқалиши қайд этилганидан бери 99 мингга яқин инфекция ҳолати тасдиқланди, улардан 189 нафари вафот этди. Эндемик мамлакатларга Гана, Конго, Камерун, Либерия, Нигерия, Марказий Африка Республикаси киради. Айни пайтда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор, инфекцияни юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган”, - деди Е. Нурлибаев. 

Унинг сўзларига кўра, эпидемия хавфини баҳолаш тизимли равишда олиб борилмоқда. Улар орасида қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазият назоратга олинган.

Африка мамлакатлари, шунингдек, ушбу инфекция маълумотлари аниқланган бошқа мамлакатлар фуқароларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Эндиликда давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида санитария-карантин назорати кучайтирилди. Ушбу инфекцияни юқтирган беморлар аниқланганда ҳаракат қилиш учун тиббий хизматларнинг ишчи алгоритми ишлаб чиқилган. Зарур миқдорда дори воситаларини шакллантириш чоралари кўрилди. Тиббиёт ходимларини диагностика ва даволаш усулларига қайта тайёрлаш ишлари жойларда амалга оширилмоқда”, — деди вазир ўринбосари.

Ўз навбатида, Бош вазир Олжас Бектенов Қозоғистонда хавфли эпидемия ҳақида ҳеч қандай далил топилмаганини айтди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни қаттиқ назоратда ушлаб, республика ҳудудида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чораларини кўриши зарур. Бу, айниқса, аэропортлар ва чегара пунктларига тааллуқлидир”, - деди Ҳукумат раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram