Қозоқ-тожик ишбилармонлари 2 миллиард долларлик шартнома имзолайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форуми якунида 2 миллиард долларлик шартномалар имзоланади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун фақат ушбу тадбирнинг биринчи қисмида ишбилармонлар ўртасида 1 миллиард 300 миллион долларлик шартнома имзоланди. Бироқ, форумнинг иккинчи қисми бўлиб ўтгач, умумий қиймати 2 миллиард долларлик шартнома тузилади», – деди Серик Жуманғарин бизнес-форум доирасида ОАВ вакилларига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бугунги тадбир сўнгги вақтлардаги энг самарали бизнес форумдир.

«Биз бугунгача кўплаб мамлакатлар вакилларининг савдо-иқтисодий миссиялари билан учрашдик. Бу тадбир улар орасида энг самаралиси бўлди», – деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар