Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президентининг фармонига кўра, ташқи сиёсат бошқармасида қатор янги лавозим эгалари тайинланди, деб хабар беради Ақорда.
None

Бейбит Бакирули Атамқулов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Бейбит Бакирули 1964 йил 19 майда Алмати вилоятида туғилган.

Қозоғистон политехника институтини муҳандис-металлургия мутахассислиги бўйича, шунингдек, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт ва молия университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1-даражали маслаҳатчи дипломатик даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда бошлаган.

2018-2019 йилларда - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, 2019-2022 йилларда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири лавозимларида ишлаган.

«Шон-шараф» ордени, «Астана шаҳрининг 10 йиллиги», «Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» юбилей медаллари билан тақдирланган.

Шунингдек, ушбу фармон билан Алтай Ибрагимули Абибуллаев Қозоғистон Республикасининг Хорватия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Босния ва Герцеговинадаги ҳамда Черногория Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Сўнгги хабарлар