Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ташаббуси ШҲТ томонидан маъқулланди

Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ташаббуси ШҲТ томонидан маъқулланди
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

TASHKENT. Kazinform – 29 март куни Тошкентда Хитой Халқ Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирок этди.

Йиғилишда ШҲТ МАТТ Кенгаши 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида, 22 март куни Россиянинг «Крокус Сити Холл» биносида ва 26 март куни Покистон Ислом Республикасининг Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир этилган террорчилик хуружларини қоралаб баёнот берди. Йиғилганлар террор хуружлари қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.

– ШҲТ терроризмнинг барча хил ва кўринишларини кескин қоралайди. Халқаро терроризмга қарши муросасиз кураш ШҲТ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, биз халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда тинимсиз саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз, - деди ШҲТ Бош котиби ўринбосари Нурлан Ермекбаев.

Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ташаббуси ШҲТ томонидан маъқулланди
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

 

Форумда терроризмни молиялаштириш каналларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, шунингдек, интернет тармоғидан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.

“Уч ёвуз” кучга қарши курашиш соҳасидаги қатор ҳужжатлар, жумладан, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятлар фонида юзага келаётган терроризм, сепаратизм ва экстремизмнинг замонавий чақириқлари ва таҳдидларига қарши биргаликдаги чора-тадбирлар ва ШҲТ минтақасида барқарорлик тўғрисидаги Қозоғистон ташаббуси маъқулланди.

Келгуси давр учун режалар муҳокама қилинди. Шундай қилиб, ШҲТга аъзо давлатлар чегара хизматларининг “Бирдамлик – 2024” қўшма чегара операциясини ўтказиш кўзда тутилди.

ШҲТ МАТТнинг навбатдаги йиғилиши Хитойда бўлиб ўтади.

Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ташаббуси ШҲТ томонидан маъқулланди
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

 

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар