Қозоғистоннинг Team KZ жамоаси Келажак ўйинларини ғалаба билан бошлади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг Team KZ жамоаси пойтахтда бўлиб ўтаётган "Келажак ўйинлари — 2026" халқаро турнирининг Phygital Shooter йўналиши бўйича мусобақани ғалаба билан бошлади.
Гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида қозоғистонликлар Ўзбекистоннинг MIRAGE TEAM жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўйин уч босқичдан иборат бўлди. Дастлабки икки босқичда рақиблар Counter-Strike 2 ўйинида куч синашди. Mirage картасида Team KZ жамоаси рақибга бирорта ҳам имконият бермади ва 13:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Nuke картасидаги ўйин эса 13:1 ҳисобида якунланди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи қисми аренада лазер таг форматида давом этди. Neo Dala картасида бўлиб ўтган ушбу босқичда қозоғистонликлар ўз устунликларини намойиш этиб, ўйинни 6:0 ҳисобида ўз фойдаларига якунладилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Астанада "Келажак ўйинлари — 2026" халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақа доирасида Dota 2, Counter-Strike 2, Phygital Shooter, Phygital Basketball ва бошқа фиджитал йўналишлар бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.