Қозоғистоннинг қайси вилоятларида Россия рублига талаб юқори
ASTANA. Kazinform – 2025 йилнинг дастлабки уч ойида Қозоғистондаги валюта айирбошлаш шохобчалари ички бозорда 369,2 миллиард тенгега - доллар, 79,6 миллиард тенгега - евро, 547,3 миллион тенгега - фунт стерлинг, 161 миллион тенгега - юанни сотди, қозоғистонликлардан 40,9 миллиард тенгега рубль сотиб олди.

Ҳудудлар орасида Чимкент (86,5 миллиард тенге), Алмати (85,6 миллиард тенге), Астана (35,2 миллиард тенге) ва Манғистау (31,2 миллиард тенге) ва Атирау (25,1 миллиард тенге) вилоятлари аҳолиси энг кўп доллар сотиб олган.
Россия рублининг энг йирик харидорлари - Шарқий Қозоғистон (1,2 миллиард тенге), Қарағанди (1,1 миллиард тенге) ва Ақмола (669,8 миллион тенге) вилоятлари аҳолисидир.

Миллий банкнинг Kazinform агентлигига тақдим этган маълумотларига кўра, банкдан ташқари валюта айирбошлаш шохобчаларининг аксарияти йирик шаҳарларда тўпланган. Умуман олганда, мамлакатдаги барча валюта айирбошлаш шохобчаларининг 37 фоизи Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарларида жойлашган. 40 фоизи вилоят марказлари ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда, 23 фоизи эса бошқа мақомга эга аҳоли пунктларида жойлашган.
“Энг кўп валюта айирбошлаш шохобчалари бўлган шаҳар - Алмати шаҳри (20%). Энг йирик ваколатли ташкилот Алматидаги “МиГ” МЧЖ бўлиб, у 33 та валюта айирбошлаш пунктига эга”, — дейилади расмий жавобда.
Эслатиб ўтамиз, кечаги маълумотларга кўра, Астана ва Алмати шаҳарларида доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда.