Қозоғистоннинг қайси вилоятларида аҳоли кўпроқ ревакцинациядан ўтмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ва ревакцинация ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Январ ойида 196 мингдан ортиқ одам эмланди. Эмлаш бўйича энг фаол иш Ақмола, Алмати, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида олиб борилди.

Умуман олганда, мамлакатимизда катта ёшли аҳолининг 80% дан ортиғи ёки Қозоғистон Республикаси аҳолисининг 51,7% , биринчи компонентни - 77% ва иккинчи компонентни 47,8% олган», - деди Ажар Ғиният.

Вазирнинг сўзларига кўра, аҳолини қайта эмлаш фаол олиб борилмоқда. 1,5 миллиондан ортиқ одам вакцинанинг учинчи дозасини олди, улардан 1 миллионга яқини январ ойида.

«Энг юқори қамров Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида қайд этилган», - деди вазир.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар