Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида уч эгизакли оилалар кўпроқ рўйхатга олинган

ASTANA. Kazinform — Сўнгги йилларда Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида уч эгизакли оилалар кўпроқ рўйхатга олинган? Бу саволга Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жавоб берди.

үшем
Фото: Шымкент денсаулық сақтау басқармасы

“ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Салидат Қайирбекова номидаги миллий илмий соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда уч эгизакли оилалар асосан Астана, Алмати ва Туркистон вилоятида рўйхатга олинган”, — дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида. 

Масалан, Алмати шаҳрида 2023 йилда - 8 нафар, 2024 йилда - 10 нафар оилада уч эгизак туғилган бўлса, Туркистон вилоятида 2023 йилда - 8 нафар, 2024 йилда - 9 нафар оилада шундай қувончли воқеа содир бўлган.

Астана шаҳрида 2023 йилда - 7 нафар, 2024 йилда эса 6 нафар оилада бундай қувончли воқеа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп эгизак чақалоқ туғилгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар