08:32, 21 Май 2025 | GMT +5
Қозоғистоннинг икки ҳудудида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ва дўл ёғиши мумкин
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 21 май учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Антициклон таъсири туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади.
— Фақат ғарбий ва шимолий ҳудудларда циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёмғир, момақалдироқ, дўл, шимолда чанг бўронлари, ғарб ва шимолда эса шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Жанубда чанг бўронлари бўлади, шарқда кечаси ва эрталаб туман тушади, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, синоптиклар ёнғин хавфи юқори бўлган ҳудудларни номладилар:
- Манғистау вилоятининг ғарбида,
- Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли, жанубида,
- Туркистон вилоятининг жанубида,
- Қарағанди вилоятининг шарқида,
- Павлодар вилоятида
- Қостанай вилояти марказида
- Жамбил вилоятининг шимоли ва жанубида,
- Атирау вилоятининг ғарби, шимоли-шарқи ва шарқида,
- Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида,
- Алмати вилоятининг ғарби ва марказида,
- Абай вилоятининг жануби-шарқида,
- Жетису вилоятининг жануби ва шарқида.
Ёнғин хавфи ўта юқори бўлган ҳудудлар:
- Қизилўрда вилояти,
- Туркистон вилоятининг шимоли, чўл ва тоғли ҳудудларда,
- Жамбил вилоятининг ғарби ва шарқида,
- Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида,
- Атирау вилоятининг жанубида,
- Қостанай вилояти жанубида,
- Алмати вилояти шимолида,
- Ақмола вилоятининг ғарбида,
- Павлодар вилоятининг ғарби ва жанубида,
- Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида,
- Жетису вилояти,
- Абай вилоятининг шимоли-ғарби ва жанубида,
- Улитау вилоятининг жануби, шарқи ва марказида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу ёзда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.