Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо айланмаси 7,1 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдоси 25 585,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал қийматида 7,1 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform.
None

Миллий статистик бюро маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январ-ноябр ойларида товар экспорти 8 632,8 млн АҚШ долларини (22,3 фоизга кўп), импорт — 16 953,1 млн АҚШ долларини (0,7 фоизга кўп) ташкил этган.

Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида Россия Федерациясига - 92,3 %, Қирғизистон Республикасига - 4 %, Беларусь Республикасига - 3,6 %, Арманистон Республикасига - 0,1 % тўғри келади.

Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдоси

(млн АҚШ доллари)

Экспорт

Импорт

Январ-ноябр

2021 й

Январ-ноябр

2022 й

Январ-ноябр

2021 й

Январ-ноябр

2022 й

Россия

6 334,9

7 801,2

15 779,8

15 806,5

Қирғизистон

615,1

675,7

337,3

349,2

Беларусь

100,8

130,5

707,2

785,4

Арманистон

9,8

25,4

9,6

12,1

Жами

7 060,6

8 632,8

16 833,9

16 953,1

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЕОИИ мамлакатлари билан радиоактив кимёвий элементлар экспорти 2,1 баробарга ошган.

Шу билан бирга, темир рудаси ва концентрати, шу жумладан калсинланган пирит (77,2% кам) камайган.

Буғдой ва меслин импортининг ўсиши кузатилмоқда - 1,7 баробар. Шу билан бирга, автомобиллар ва бошқа автомототранспорт воситалари бўйича кўрсаткич пасайган (76,2 фоизга кам).


Сўнгги хабарлар