19:39, 04 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг энг яхши 50 нафар олимига 6 миллион тенгедан мукофот берилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистон пойтахтида «Энг яхши тадқиқотчи-2021» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари 6 миллион тенге миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу танлов илк маротаба ўтказилмоқда. Унда олтита илмий-тадқиқот институти ва қатор олий ўқув юртларининг 50 нафар олими ғолиб деб топилди. Ғолибларга таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов кўкрак нишони ва сертификатлар топширди.
«Бу йил мамлакатимиз илм-фанини ривожлантиришда янги босқич бошланди. 3000 га яқин олимлар грант олишидан қаътий назар, доимий маош олади. Барқарор молиялаштириш тадқиқотни тўсиқларсиз ўтказиш имконини беради. Шунингдек, грант ва мақсадли молиялаштириш механизмини ўзгартирдик. Сўнгги йилларда илм-фанни молиялаштириш икки баравар кўпайди. Президент топшириғи доирасида мазкур янгиликларни тасдиқловчи қонун қабул қилинди», — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов