Қозоғистоннинг бир нечта вилоятида фавқулодда об-ҳаво ҳолатлари кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – 1 август куни Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида номақбул метеорологик шароит юзага келади, деб хабар беради «Қазгидромет» РДК.

Жаңбыр, найзағай: 29 маусымға арналған ауа райы болжамы
Фото: freepik

Циклон ва унга боғлиқ атмосфера босим фронтлари ўтиши сабабли мамлакатнинг кўп қисмида ёмғир ёғиши, чақмоқ, дўл ва кучли шамол кузатилиши мумкин.

Шимолий, шимолий-ғарбий, марказий, жанубий ва жанубий-шарқий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучайиб, кундузи жануб ва жанубий-ғарбий вилоятларда чангли бўрон бўлиши мумкин.

Шимолий ҳудудларда тунги ва эрталабки соатларда туман кузатилади.

Кундузи Алмати вилоятида ҳаво ҳарорати 35 даражагача, Атирау вилояти ҳамда Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва ғарбида 35-36 даражагача, Манғистау вилоятида эса 38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар