Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 22 май, душанба куни бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади, вилоятнинг шимоли, жануби, маркази ва тоғли ҳудудларида чақмоқ чақиб, дўл ёғиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол Алакўл яқинида 25 м/с тезликда эсади.

Кечаси Қарағанди вилоятининг жанубида момақалдироқ бўлади. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоят ғарбида 18 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилояти шимолида кундузи чанг бўрони кузатилади. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол, вилоятнинг тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кечаси Алмати вилоятининг жанубий ва тоғли ҳудудларида баъзан кучли ёмғир ёғади. Вилоят жанубида, тоғли ҳудудларда чақмоқ чақади, дўл ёғади. Момақалдироқ пайтида шимоли-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзан эса 25 м/с гача этади.

Алмати шаҳрида момақалдироқ бўлади. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол момақалдироқ пайтида тезлиги 17 м/с гача этади.

Кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмида чақмоқ чақади. Шимоли-шарқ ва шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг шимолида ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилояти марказида кундузи чанг бўрони кузатилади. Шимолдан ва шимоли-шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кундузи Улитау вилоятининг шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоят жанубида 18 м/с тезликда эсади.

Манғистау вилоятининг ғарбида ва жанубида момақалдироқ бўлади. Кундузи вилоят жанубида чанг бўрони кузатилади. Шамол жануби-шарқидан эсади, вилоятнинг жанубида, ғарбида ва шимолида шамол тезлиги 23 м/с гача этади.

Кундузи Ақтўбе вилоятининг ғарбида ва жанубида шарқ ва шимоли-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Кундузи Атирау вилоятининг ғарби ва жанубида момақалдироқ, чанг бўрони кузатилади. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол жануби-шарқга ўтади, кундузи шамол тезлиги вилоятнинг ғарбида ва жанубида 15-20 м/с гача кучаяди.


Сўнгги хабарлар