08:36, 05 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 5 июнь учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Мамлакатга циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари таъсир кўрсатади. Бу омиллар ёмғир, момақалдироқ, дўл, шимолда кучли ёғингарчилик ва Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли шамолга сабаб бўлади. Жануб ва жануби-ғарбда чанг бўронлари бўлиши мумкин.
Фақат мамлакат жанубида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади. Кечаси ва эрталаб шимолий ва шимоли-ғарбда туман тушиши мумкин.