Қозоғистоннинг 30 дан ортиқ Халқаро мукофотларга сазовор бўлган «Кунгабоқар» фильми намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг халқаро фестивалларда 30 дан ортиқ мукофотга сазовор бўлган «Кунгабоқар» фильми намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси хабар берди.

Мазкур студия ва режиссёр Эля Гильман биргаликда ишлаб чиқарган фильм интернетга қарам бўлган ўсмирлар ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм 20 та халқаро фестивалда турли номинациялар бўйича 30 дан ортиқ мукофотларга сазовор бўлган.

Kannes Film Awards кинофествалининг 5 та мукофоти: «Енг яхши драматик фильм», «Аёл режиссёрнинг энг яхши фильми», «Энг яхши хорижий фильм», «Бадиий фильмдаги энг яхши ёш актёр», «Режиссёрнинг биринчи энг яхши тўлиқ метражли фильми».

У Red Movie Awards кинофестивалида «Энг яхши драма» Tokyo International Monthli Film Festival халқаро фестивалида «Энг яхши режиссёр» мукофоти ва Cannes Film Awards кинофестивалида «Энг яхши Осиё актёри» (актёр Еркебулан Дайиров) мукофотига сазовор бўлган.

Шунингдек, унга Paris Film Festival кинофестивалида алоҳида эътибор қаратилди.

Ўсмирлар ва ота-оналар мавзусига бағишланган фильм яқинда, сентябр ойида маҳаллий кинотеатрларда намойиш этилади.


Сўнгги хабарлар