Қозоғистонликларнинг Россия ҳудудига кириш тартиби ўзгартирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Россия қозоғистонликларга Россия фуқаролиги бор қариндошларига қуруқлик орқали боришга рухсат берди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистоннинг Россиядаги Элчихонасига асосланиб хабар беради.

Қозоғистонликларнинг Россия ҳудудига кириш тартиби ўзгартирилди

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 18.05.2021 йилдаги №1291-р буйруғига биноан қозоғистонликларнинг Россияга келиши учун Россия фуқаролигига эга бўлган яқин қариндошлар рўйхати кенгайтирилди.

Энди Қозоғистон фуқаролари, агар уларнинг муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлса, нафақат эрлари, ота-оналари, фарзандлари, балки яқин қариндошлари, ака-укалари, опа-сингиллари, бувилари, боболари ва набираларига ҳам қуруқлик орқали келишлари мумкин.