Қозоғистонликлар тўғридан-тўғри Уммонга уча оладилар

Жорий йил 18 июндан бошлаб Уммоннинг «Salam Air» авиакомпанияси Алмати-Маскат йўналиши бўйича парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Каzinform ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Оман
Фото: shutterstock

Парвозлар ҳафтасига икки марта (сешанба ва жума кунлари) Airbus А320/А321 типидаги 180-230 ўринли самолётларда амалга оширилади.

“Ҳаво қатновининг қайта тикланиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар