Қозоғистонликлар Россияда таэквондо бўйича халқаро турнирда учта медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг таэквондо бўйича ўсмирлар терма жамоаси Россиянинг Одинцово шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига таяниб хабар беради.
68 килограммдан юқори вазн тоифасида Любовь Юн жамоага кумуш медаль олиб келди. Қозоғистоннинг яна бир вакили Нурила Жарас ҳам ушбу вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
68 килограммгача бўлган вазн тоифасида Балгерим Отеген мусобақани бронза медали билан якунлади.
Аввалроқ Қозоғистон спортчилари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо бўйича халқаро турнирда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган эди.