Қозоғистонликлар миллий бойлик акциядорларига айланиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform - «Самруқ-Энерго» жамғармаси бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев «Самрук-Қазна» жамғармасини ислоҳ қилиш бўйича бўлажак жамоатчилик муҳокамаси ҳақида маълум қилди ҳамда Қозоғистон фуқаролари жамғарма активларига эгалик қилишда бевосита иштирок этишлари мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Очиқлик ва жавобгарлик, тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш, ижтимоий маъсулият ва коррупцияга қарши кураш асосий тамойиллар сифатида белгиланган.

Менимча, бурилиш нуқтаси Қозоғистон Республикаси фуқароларига миллий бойликни адолатли тақсимлаш элементи сифатида жамғарма маблағларига эгалик қилишда бевосита иштирок этиш имкониятини бериш бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Сатқалиев.

Сўнгги хабарлар