Қозоғистонликлар исталган ҳудуддан 17 та ижтимоий хизматни расмийлаштириши мумкин

«Биз шу пайтгача яшаш жойига қараб бир қанча хизматлар кўрсатиб келганмиз. Яъни, фуқаро бошқа шаҳарда бўлса, ижтимоий ёрдам ола олмайди. Бу аҳоли учун ноқулай. Шу муносабат билан 17 та ижтимоий хизмат марказлаштирилди. Ҳозирда республиканинг исталган ҳудудидан ижтимоий давлат тўловларини ундириш имконияти мавжуд. Ушбу янгилик ишга туширилгандан буён 75 минг ҳамюртимиз ундан фойдаланди», - деди Ербол Оспанов пойтахтда бўлиб ўтган одамлар ва сайёра учун рақамли ечимларга бағишланган анжуманда.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, банк иловаси орқали айрим ижтимоий хизматларни олиш мумкин.
«Сўнгги пайтларда мамлакатимизда давлат хизматларини банк иловалари орқали олиш тенденцияга айланган. Биз ҳам ортда қолмадик, 3 та маҳаллий банклар билан шартнома туздик ва уларнинг иловаси орқали 6 та хизматни таклиф қилмоқдамиз. Бу йил 11 ойда 280 минг киши ушбу хизматдан фойдаланган. Фуқароларга ўзлари фойдаланадиган банк иловаси орқали бошқа хизматларни олиш қулай бўлиб чиқди», — деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Даулет Изтилеу